Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сифати кафолатланмаган маҳсулотлар тўхтатиб қолинди
966
Божхона органлари томонидан инсон саломатлиги учун хавфли бўлган товарларни юртимизга ноқонуний йўллар орқали олиб кирилишига қарши тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Сифати кафолатланмаган маҳсулотлар тўхтатиб қолинди

 

Навбатдаги божхона кўриги натижасида ана шундай ноқонуний товарларни олиб кириш орқали фойда олишни кўзлаган “тадбиркор”нинг найранги фош этилди.

Жумладан, Навоий халқаро аэропортига хорижий авиарейс билан юборилган курьерлик жўнатмалари орасидаги божхоначилар эътиборини тортган қутилар юк эгаси  ҳамда холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада сифати кафолатланмаган, божхона назоратидан яширилган ва ҳужжатларда кўрсатилмаган жами 6 та ҳолатда умумий қиймати қарийб 121 миллион сўм бўлган чой воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

7.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг