Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Эътибор ва ғамхўрлик — инсоний бурч!
919
Иккинчи жаҳон уруши миллионлаб бегуноҳ одамларнинг бевақт ўлимига, мислсиз йўқотишлар ва талафотларга сабабчи бўлган дунёдаги энг даҳшатли, қонли қирғинлардан бири сифатида инсоният тарихида муҳрланиб қолди.
Эътибор ва ғамхўрлик — инсоний бурч!

Мамлакатимизда “9 май— Хотира ва қадрлаш” кунини кенг нишонлаш, Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабага муносиб ҳисса қўшган юртдошларимиз, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг хотирасини абадийлаштириш, орамиздаги барча фахрийларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатишга бағишланган тадбирларда давлат божхона хизмати органлари ходимлари ҳам фаол иштирок этиб келишмоқда.

Куни кеча, Ёшлар иттифоқи Хоразм вилояти ва Қўшкўпир туман кенгашлари вакиллари, вилоят божхона бошқармаси ходимлари ҳамда ДХХ чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари Қўшкўпир туманидаги маҳаллалардан бирида истиқомат қилувчи, 96 ёшни қаршилаган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Вапо ота Искандаров хонадонида бўлишди.

18 ёшида, айни кучга тўлган пайтида фронтга йўл олган отахон суҳбат давомида урушдаги матонат, бошидан кечирган қийинчиликлар ҳақида сўзлайди, ёшларни  бугунги дориламон кунлар қадрига етишга даъват қилади.

Шу куни Вапо ота хонадонидан ҳақиқий байрамона муҳит хукмрон бўлди, жангоҳларда куйланган қўшиқлар ижро этилди.

га эсон омон етиб келиб, cоғ-саломат, ҳаёт кечираётганимга юртбошимиз ва халқимизга биз уруш қатнашчиларига бўлаётган эътибордан миннатдорлик, шукроналик айтиб, дуо қилдилар.

 “Хотира ва қадрлаш” кунига бағишланган бу каби маданий-маърифий ва хотирлаш тадбирлари Хоразм вилояти бўйлаб уюшқоқлик билан давом этмоқда.

Хоразм вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

7.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг