Жумладан, “Сеул-Тошкент” йўналиши бўйича учиб келган Ё.С.нинг безовталаниши божхоначиларнинг эътиборини тортди. Фуқаро “яшил” йўлак орқали ҳаракатланиб, божхона назоратидан ўтаётган вақтида унга тегишли бўлган қўл юки ва багажлари бўлим ходимлари томонидан белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, унинг юклари орасида божхона назоратига тақдим этилмаган ва ёзма равишда декларацияланмаган, хорижда ишлаб чиқарилган 240 дона антирадар қурилмалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича белгиланган тартибда текширув ишлари олиб борилмоқда.
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати
9.10.2018