Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Уруш фахрийлари - улар ҳар қанча эътиборга муносибдирлар!
1235
Юртимизда 9 май - Хотира ва Қадрлаш куни умумхалқ байрами ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 76 йиллиги муносабати билан, уруш фахрийлари ҳамда юртимиз тинчлиги йўлида жон фидо этган мард ўғлонлар хонадонига ташриф буюрилиб, уларнинг яқинлари холидан хабар олинмоқда.
Уруш фахрийлари - улар ҳар қанча эътиборга муносибдирлар!

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳам вилоятда истиқомат қилаётган уруш фахрийлари ҳамда хизмат фаолияти давомида ҳалок бўлган божхона ходимларининг яқинлари ҳолидан хабар олинди ва байрам билан табрикладилар.

Ватан озодлиги ва тинчлиги ҳимоячилари хонадонларида бўлган учрашувларда уруш хотиралари ёдга олинди, тинчлик қадри, шукроналик ҳисси ва бугунги ёруғ кунлар ҳақида суҳбат қурилди.

- Бугунги тинч ва озод кунларга етказганига шукур, яқинларимиз ардоғида умр кечираяпмиз, - дейди Қарши шаҳрида истиқомат қилувчи уруш қатнашчиси Аҳмад бобо Жалилов. – Бизнинг бошимиздан кечган азобларнинг ҳар дақиқаси хотирамдан ўчмаган. Ўша кунларни эсласам, ҳамон вужудим титраб кетади. Тинчликни қадрига етиш керак, тинчлик бу буюк неъматдир. Бу кунларнинг қадрига етиш ва тинчликни асраш учун ёшларимиз тарбиясига алоҳида эътибор қаратиш лозим.

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари Қарши шаҳридаги Ватанпарварлар боғига ташриф буюриб, боғда ташкил этилган музей ва уруш даврига оид экспонатлар билан танишдилар.   

Қашқадарё вилоят

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

5.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг