Вилоят хокимлиги ва сектор раҳбарлари ташаббуси билан ўтказилиб келинаётган ёрдамга муҳтож инсонлар, кексалар, ногиронлар ва кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиш, уларга беғараз кўмак бериш, жамиятда ўзаро ҳурмат, дўстлик ва ҳамжиҳатликни кучайтиришга қаратилган савоб ишлар ва хайрия тадбирларида Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ҳам фаол иштирок этмоқда.
Жумладан, “Хотира ва қадрлаш куни” ҳамда Рамазон ойи муносабати Гулистон шаҳридаги имконияти чекланган шахслар истиқомат қилаётган уйдаги 40 га яқин хонадон вакилларига ҳам кўмак кўрсатилди.
Ҳалқимизнинг буюк қадриятлари бўлган хайру-саховат ва ўзаро меҳр-мурувват руҳида ўтказилаётган бу каби тадбирлар давом этмоқда.
Сирдарё вилояти
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
5.05.2021