Жиззах вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан “9 май - Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан божхона органларида хизмат вақтида вафот этган ходимларнинг хотираси ёд этилиб, уларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олинди.
Хусусан, тизимда ҳалолу-пок, фидокорона фаолият олиб борган марҳум божхона ходимлари А.Жиянбеков ҳамда И.Собировлар хонадонларида бўлиб, ҳамкасблари ҳақидаги илиқ хотираларни ёдга олишди, улардаги эзгу ва инсоний фазилатлар ҳақида суҳбатлар қурилди.
Шунингдек, хонадон эгаларига божхоначилар номидан моддий кўмак ҳам кўрсатилди.
5.05.2021