Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Маккапоялар ораси, пойабзал ҳамда тамаки қутиларига яширилган оғулар фош этилди
1756
Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда Риштон туманида тезкор тадбир ўтказишди.
Маккапоялар ораси, пойабзал ҳамда тамаки қутиларига яширилган оғулар фош этилди

Тадбир давомида фуқаро М.А.нинг яшаш хонадони хизмат ити ёрдамида текширилганда, девор орқасидаги маккапоялар орасида 1  туп  каннабис гиёҳвандлик ўсимлиги парвариш қилинаётгани маълум бўлди. Ўткир ҳидли, оч-яшил рангли ўсимликнинг бўйи 240 см.ни ташкил этди.

Шунингдек, уйдаги хоналарнинг биридаги тамаки қутисида дори қоғозига ўраб жойланган “марихуана” гиёхвандлик моддаси ҳамда пойабзал қутисидаги целлофан пакетга ўраб жойланган “марихуана” гиёхвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Ўтказилган тадбирда жами 6 грамм “марихуана” ва 1 туп каннабис гиёҳвандлик ўсимлиги ашёвий далил тариқасида олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

9.10.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг