Жумладан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Шаҳрихон туманида ўтказилган тезкор тадбирда аввалдан кузатувга олинган шахс бошқарувидаги “Isuzu” русумли юк автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, мазкур автотранспорт воситаси юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, аммо божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай хужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 228 млн. сўмни ташкил этувчи, 3 турдаги, 85, 82, 75 дюмли жами 7 дона телевизорлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмокда.
5.05.2021