Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар қонунбузарликка чек қўйишди
832
Божхона органлари томонидан турли товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига қарши кураш йўналишидаги чора-тадбирлар изчиллик билан давом эттирилмоқда.
Божхоначилар қонунбузарликка чек қўйишди

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди.

Натижада, фуқаро Н.А.нинг хонадони белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ушбу хонадонда хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, дастлабки умумий қиймати 52 200 000 сўмлик 5640 дона чўғланма электролампочкалар ҳамда 30 дона “Samsung”  номли чангютгичлар борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 октябрдаги “Энергияни тежайдиган лампалар маҳаллий ишлаб чиқарилишини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, 40 Втдан юқори қувватга эга чўғланма лампаларнинг Ўзбекистон Республикасида “эркин муомалага чиқарилиши” ҳамда сотилиши тақиқланган.

5.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг