Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қинғир режа амалга ошмади
897
Божхоначилар томонидан яширин иқтисодиётга қарши кураш йўналишида амалга оширилаётган чора-тадбилар натижасида товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилмоқда.
Қинғир режа амалга ошмади

Хусусан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари олдиндан олинган маълумот асосида тезкор тадбир ўтказишди.

 Тадбир давомида, “Қувасой-Марғилон шаҳар” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Б.Н. бошқарувидаги “Кобальт” русумли, автомашина кузатувга олинди.

Ушбу автомашина белгиланган тартибда тўхтатилиб кўздан кечирилганда, автомашина салони ва юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 26 400 000 сўмлик жами 33 дона “Samsung” номли чангютгичлар борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

5.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг