Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар Чинозда ўқувчилар ўртасида спорт мусобақаларини уюштиришди
2203
Бугунги кунда мамлакатимизда ёш авлодни ҳам жисмонан, ҳам маънан етук этиб тарбиялаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш масаласига алохида эътибор қаратилмоқда.
Божхоначилар Чинозда ўқувчилар ўртасида спорт мусобақаларини уюштиришди

Айниқса, бунда ёшлар учун кўплаб спорт ўйинлари ва маданий  тадбирларни ташкил этиш мухим ахамият касб этади.

Ана шундай тадбирлардан бири Тошкент вилояти Чирчиқ Давлат Педагогика институти ҳузуридаги Чиноз хизмат кўрсатиш ва сервис техникумида бўлиб ўтди.

Унда Давлат божхона қўмитаси томонидан Чиноз тумани ҳокимияти билан ҳамкорликда 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида стол тенниси, шахмат ва шашка бўйича спорт  мусобақалари  ташкил  этилди.

Тадбирда  Давлат божхона қўмитасининг “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси, Миллий  кинология  маркази  ходимлари ҳамда Чиноз тумани ҳокимияти вакиллари иштирок этишди.

Шиддатли тарзда ўтган мусобоқалар якунида ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

5.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг