Мазкур учрашувдан кўзланган асосий мақсад, божхона расмийлаштирувида тадбиркорларга сифатли хизмат кўрсатиш, ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, тадбиркорларнинг жойлардаги фаолиятини амалга оширишда тўсиқ бўлаётган муаммоларни тезкорлик билан ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатишдан иборат.
Учрашув давомида тадбиркорлар ва йиғилиш иштирокчилари ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан берган саволларига соҳа мутахассислари томонидан тўлиқ ва асосли жавоблар берилди.
Баҳс ва мунозараларга бой бўлган ушбу учрашувда тадбиркорлар ўзларига тегишли бўлган муаммоларига ечим топиб, келгусида тадбиркорлик фаолиятини тўғри юритилишида ҳуқуқий маслахатлар ҳам олишди.
Сирдарё вилояти
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
5.05.2021