Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Автоуловнинг бўш юкхонасига нима яширилган эди?
2031
Самарканд вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда Самарқанд вилояти Тайлоқ туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Автоуловнинг бўш юкхонасига нима яширилган эди?

Тадбир давомида “Қашқадарё-Тошкент” йўналиши бўйича ҳаракатланаётган фуқаро С.Н. бошқарувидаги “Камаз-5320” русумли автомашина Қашқадарёдан Тошкент шаҳрига бўш ҳолда йўл олганлиги қонун ҳимоячиларига шубҳали туюлди. Боз устига автомашина юк хонасининг ички кўриниши бироз тор эди. Божхона ходимлари холислар иштирокида автомашина юк хонасини текширишганда, махсус тайёрланган ёғоч тахталар ортида 80 та полиэтилен қопларда 4 тоннадан ортиқ рангли металл парчалари борлиги аниқланди.

Натижада, фуқаро С.Н. яширинча салкам 18 млн. сўмлик 1897 кг мис ва 2617 кг рух металл парчаларини ноқонуний олиб кетаётгани маълум бўлди. Божхоначилар томонидан ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштириб, рангли металл парчалари “Ўзиккиламчиранглиметалл” АЖ Самарқанд филиалига топширилди.

Автомашина хайдовчиси фуқаро С.Н. ушбу металл парчаларини автомашина юкхонасига ёғоч тахталар ортига яшириб, ҳеч ким пайқамаслигига умид боғлаган эди. Лекин қинғир иш фош этилди.

Мазкур ҳолат юзасидан хозирда Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартибини такомиллаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 6 июндаги 425-сон қарорига асосан жисмоний шахслар ҳам металл парчаларини эркин нархларда “Ўзметкомбинат” ва “Ўзиккиламчиранглиметалл” акционерлик жамиятларига топширишлари мумкин.

Шунингдек, рангли металлар, уларнинг парча ва резги-чиқитларини тайёрлаш, олиш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни ўтказиш қоидаларини бузиш амалдаги қонунчиликка кўра, маъмурий ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

 

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

9.10.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг