Бу каби масъулиятли вазифаларни бажаришда божхона ходимидан замонавий билим ҳамда кўникмаларга эга бўлиш билан бирга, юксак
одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этишлари ҳам талаб этилади.
Шу мақсадда, Андижон вилояти божхона бошқармаси ва унинг таркибий тузилмаларида хизмат қилаётган божхона ходимларининг профессионал хизмат тайёргарлиги бўйича синов машғулотлари ўтказилди.
Машғулот давомида бошқарма раҳбарияти томонидан ҳар бир ходимга хизматни юқори савияда ташкил этиш, шу билан бирга, божхона органларига мурожаат қилган ҳар қандай фуқарога, шунингдек ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига хушмуомалада бўлиш ва уларга мурожаати юзасидан керакли амалий ёрдам бериш юзасидан зарурий кўрсатмалар берилди.
5.05.2021