Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш орган ходимлари иштирокида ўқув-амалий семинар ташкил этилди
4240
Бугунги кунда жиноятчиликка қарши курашиш барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар олдидаги муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш орган ходимлари иштирокида ўқув-амалий семинар ташкил этилди

Айни ушбу масала юзасидан Тошкент шаҳар божхона бошқармасида “Тадбиркорлик субъектларини текширувдан ўтказиш, ҳуқуқбузарлик ҳолатларини процессуал тўғри расмийлаштириш ва далилар мақбуллигига эътибор қаратиш, қонунчиликка киритилган ўзгаришлар”" мавзусида ўқув-амалий семинар ташкил этилди.

Ўқув семинарида Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Жалилов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси  Академияси катта ўқитувчиси Ф.Мирзаев, Тошкент шаҳар прокурорининг катта ёрдамчиси И.Нурматов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Тошкент шаҳридаги вакили Ж. Бекмухамедов ҳамда пост бошлиқлари, суриштирувчилар ҳамда тезкор ходимлар иштирок этишди.

Семинар давомида ҳуқуқни қўллаш амалиётида вужудга келаётган муаммоли ҳолатларни олдини олиш борасида фикр ва мулоҳазалар алмашилди.

Мазкур ташкил этилган ўқув амалий семинари божхона ходимларининг билим савияси ва профессионал касб маҳоратини янада оширишга, ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан процессуал ҳужжатларнинг тўғри ва сифатли расмийлаштирилишига, ушбу жараёнда шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилишининг олдини олиш ҳамда далиллар мақбуллигига риоя қилинишига хизмат қилади.

Музаффар ТОДЖИМАМАТОВ,

Суриштирув ва маъмурий амалиёт бўлими бошлиғи

5.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг