Жойларда аҳоли билан учрашиб, уларга амалий кўмак бериш мақсадида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Я.Мирзарахимов Жомбой туманида ўтказган сайёр қабулда II-гуруҳ ногирони, 15 ёшли Мехрож Ўлмасов компьютер сўраб мурожаат этган эди
Мехрожнинг орзуси амалга ошиб, вилоят божхона бошқармаси томонидан унга компьютер совға қилинди. 8-синфда ўқиётган Мехрожнинг компьютерига интернет тармоғи ҳам улаб берилди. Эндиликда у пандемия шароитида ҳам онлайн ўқиш имкониятига эга бўлди.
Суҳбат давомида билсак, ёш ишбилармон укамиз эзгу мақсадларни ният қилган экан. Хонадонидан онлайн тўлов шохобчасини очиб, маҳалла аҳолисига хизмат кўрсатишни йўлга қўймоқчи.
Жаҳон тажрибасидан маълумки, хизмат кўрсатиш соҳаси иқтисодиётни барқарор ривожлантиришнинг энг муҳим манбаи бўлиб, аҳоли бандлигини таъминлаш, одамларнинг турмуш фаровонлигини оширишда етакчи ўрин тутади.
Шундай экан, Мехрож каби ёшларни қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлаш орқали халқимизни рози қилиш барчамизнинг эзгу ғоямиздир.
Самарқанд вилояти
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
5.05.2021