Жумладан, ушбу сана арафасида божхона органларида хизмат вақтида вафот этган божхона ходимларининг хотираси ҳам ёдга олинмоқда.
Сирдарё вилоят божхона бошқармасининг бир гуруҳ ходимлари хизмат вақтида фидойилик, бурчга садоқат намунасини кўрсатиб, ўз жонини аямаган Акмал Аъзамов хонадонида бўлишди.
Ҳамкабслари шу куни А.Аъзамовнинг ота-онаси, оила аъзолари холидан хабар олиб, уларга эсдалик совғаларини топширишди. Суҳбат давомида марҳум А.Аъзамов ҳақидаги илиқ хотиралар тилга олинди.
Шу куни бошқарманинг ёш ходимлари томонидан А.Аъзамовнинг хонадонида ободонлаштириш ва ҳашар ишлари ҳам амалга оширилди.
4.05.2021