Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бухорода уруш фахрийлари шарафланди
980
Бухоро вилоятида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, оловли жанггоҳлардан омон қайтган, оғир кунларни сабр-бардош билан енгган ота-боболаримизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш тадбирлари давом этмоқда.
Бухорода уруш фахрийлари шарафланди

Навбатдаги ана шундай тадбирлар Олот туманида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хонадонида бўлиб ўтди.  Уларда вилоят хокимлиги, божхона бошқармаси, ички ишлар бошқармаси ва прокуратура органларининг мутасадди ходимлари иштикор этишиб, тинчлигимиз йўлида  хизмат қилган собиқ жангчиларнинг ҳолидан хабар олишди.

Тарғибот тадбирлари давомида вилоят ҳокими Ботир Зарипов бошчилигида ҳар бир уруш қатнашчисининг хонадонига ташриф уюштирилиб, фахрийларга Президентимизнинг йўллаган совғалари ҳамда табриклари ўқиб эшиттирилди.

Фахрийларимизнинг кўзида қувонч эса шундай дориламон кунларга, қолаверса уларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликнинг шукроналик ифодаси акс этди.

Меҳр – оқибат, қадр ва эҳтиром Ўзбекистонда ҳар доим улуғлаб келинган. Нуроний боболаримиз, момоларимиз бизларга ҳаёт мактабининг бебаҳо устозларидир. Улардан Ватанни севишни, бир қарич тупроғини азиз ва муқаддас билиб, ардоқлаб яшашни ўрганамиз. Зеро, инсон бу ёруғ оламда ўзидан фақат эзгулик ишларини мерос қолдирсагина уларнинг номлари хотиралардан асло ўчмайди.

4.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг