Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар Иккинчи жахон уруши қатнашчисининг хонадонида бўлишди
900
9- май “Хотира ва қадрлаш” куни муносабати билан божхоначилар Иккинчи жахон уруши қатнашчисини ғалабанинг 76 йиллиги билан қутлашди.
Божхоначилар Иккинчи жахон уруши қатнашчисининг хонадонида бўлишди

“Хотира ва қадрлаш” куни деб ном олган бу қутлуғ байрамда бугунги кунда сафимизда cоғ-саломат ҳаёт кечираётган уруш қатнашчиларини, нуроний отахон ва онахонларимизни холидан хабар олиш эзгу анъанага айланиб улгурган.

Хотира ва қадрлаш тушунчалари асл миллий қадриятларимизнинг бир бўлаги бўлиб, ота-боболаримиздан қолган ҳам диний, ҳам инсоний урф-одатимиздир. 

“9 май – Хотира ва қадрлаш” куни ҳамда Иккинчи жахон урушида қозонилган ғалабанинг 76 йиллиги муносабати билан Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари ва Сирдарё тумани хокимлиги билан ҳамкорликда туманда истиқомат қилиб келаётган уруш қатнашчиси Шведенко Иван Ильич хонадонида бўлишиб байрам совғаларини топширди.

Уруш йилларидаги хотиралари билан ўртоқлашар экан Иван Шведенко ўтган қуролдошлари номларини ёд этди ҳамда бугунги кунда юртимиздаги тинчликнинг қадрига етиш хусусида сўз юритди.

Шу куни Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Сирдарё вилояти божхона  бошқармаси бошланғич ташкилотида ташкил этилган “волонтёрлик” гуруҳи томонидан уруш фахрийсининг хонадонида қурилиш, хўжалик ва ободонлаштириш юмушларида кўмак кўрсатилди.

Мазкур “Хотира ва қадрлаш” кунига бағишланган маданий-маърифий ва хотирлаш тадбирлари уюшқоқлик билан давом эттирилмоқда.

4.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг