Шу боис ҳозирда мамлакатимизда спортни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ёшлар спортга жалб этилиб, жойларда турли хил спорт мусобақалари ўтказилиб келинмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июндаги ПҚ-3031-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш дастури”нинг 71-банди ижроси юзасидан 2021 йил 26 февралда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан тасдиқланган Низомга мувофиқ спортнинг бокс тури бўйича Самарқанд вилоятида олимпия заҳиралари коллежлари ўқувчи-спортчилари ўртасида “Олимпия чўққилари” Ўзбекистон чемпионати мусобақаси бўлиб ўтди.
Мазкур мусобақада республикамизнинг барча вилоятлардан жами 14 та спорт жамоалар, 28 нафар мураббий, 25 нафар ҳакамлар ҳамда 155 нафар спортчи ёшлар иштирок этди.
Муросасиз ўтган спорт мусобақасида иштирок этган ёшлар ғолиблик учун рингда бор маҳоратларини ишга солишди. Мураббийлар томонидан берилган кўрсатмалар, томошабинларнинг қўллаб-қувватлашлари спортчиларни янада руҳлантирди.
Натижада мусобақа якунларига кўра умумжамоа ҳисобида Тошкент шаҳри спортчи ёшлар фахрли биринчи ўринни, самарқандлик спортчи ёшлар иккинчи ўринни ҳамда Тошкент вилояти спортчи ёшларига фахрли учинчи ўринни қўлга киритишди.
Мусобақа ғолиблари “Фахрий ёрлиқ”, медаллар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Мусобақани юқори савияда ташкил этишда Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи, вилоят бокс федерацияси раиси Я.Мирзарахимов, бош мураббий Б.Ҳасанов ҳамда бир гуруҳ божхоначилар муносиб ҳисса қўшишди.
Самарқанд вилояти
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
4.05.2021