Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ёш божхоначилар уруш фахрийси хонадонида бўлишди
1026
“9-май – Хотира ва қадрлаш куни” арафасида Иккинчи жахон уруши қатнашчиларининг ҳолидан хабар олиш, уларни байрам билан қутлаш хайрли анъанага айланган.
Ёш божхоначилар уруш фахрийси хонадонида бўлишди

Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Сирғали” ТИФ божхона пости ходимлари пойтахтимизнинг Сергели туманида истиқомат қилаётган уруш қатнашчиси, табаррук 95 ёшни қаршилаган Махсутбек ота Юсупов хонадонида бўлишди.

Суҳбат давомида нуроний отахон суронли уруш йилларининг аччиқ хотираларини ёдга олар экан, бугунги тинч ва доруломон кунларнинг қдрига етиш лозимлигини таъкидлади.

Ўз ўрнида ёш божхоначилар ҳам Махсутбек ота Юсуповга уруш йилларида кўрсатган матонати ва бугунги тинчлигимиз йўлида қўшган ҳиссаси учун чуқур миннатдорчилик билдиришди.

3.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг