Ҳозирда ёшларнинг келажакда малакали кадр бўлиб етишишига жиддий эътибор қаратилмоқда ҳамда бу борада кўплаб тадбирлар, учрашувлар ўтказилиб келинмоқда.
Хусусан, Сирдарё вилоят божхона бошқармасида ёш ходимларнинг зиммасидаги вазифаларини сидқидилдан адо этишлари, одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя қилишлари, шунингдек коррупция ва бошқа қонунбузарликларга қўл урмасликлари юзасидан уларнинг ота-оналари ва яқин қариндошлари иштирокида очиқ мулоқот тарзидаги навбатдаги учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда ёш ходимларнинг маънавий-ахлоқий тарбияси, ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларда ватанпарварлик фазилатларини шакллантириш жараёнида ота-оналарнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича фикр алмашилди.
Шунингдек, фарзандлар тарбияси, ҳулқ-атвори, билим савияси ҳамда коррупция каби иллатларга аралашиб қолмасликлари юзасидан бошқарманинг тегишли бўлимлари билан доимо ҳамкорликда иш олиб боришлари, уларнинг оилавий ва хизмат фаолияти мобайнида дуч келаётган муаммо ва тушунмовчиликларни биргаликда ўрганиб чиқиб, тегишли тартибда ҳал қилиш учун ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича таклифлар киритилди.
Тадбир якунида эса шахсий таркиб ўртасида ўрнак бўлаётган ёш ходимларнинг ота-оналарига ҳамда яқин қариндошларига миннатдорчилик билдирилди, иштирокчилар томонидан фикр-мулоҳазалар тингланди ҳамда улар томонидан йўлланган саволларга тўлиқ жавоблар қайтарилди.
3.05.2021