Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Янгиерда сайёр учрашув бўлиб ўтди
2643
Тадбиркорларга экспорт-импорт расмийлаштирувида қулай шарт-шароит яратиш мақсадида божхона соҳасида қабул қилинган янги қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ҳудудларда ташкил этилаётган сайёр учрашувларда етказилмоқда.
Янгиерда сайёр учрашув бўлиб ўтди

Янги Ўзбекистонда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва уларга қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича барча соҳаларда олиб борилаётган кенг қамровли ислохотлар замирида божхона соҳасида ҳам бир қатор янгиликлар кўзга ташланмоқда. Ушбу янгилик ва ўзгаришларни вилоятда фаолият олиб бораётган ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари, фуқаролар ва кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида Сирдарё вилояти божхона бошқармаси томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Бунда, божхона соҳасида янги қабул қилинган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини етказиш, уларга яратилган қулай шарт-шароитлар, фаолиятида учраётган муаммоларини жойида ўрганган ҳолда батараф этиш мақсадида божхона органлари томонидан жойларга чиқиб, учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этиб келинмоқда.

Хусусан, Янгиер шахрида жойлашган Тиббиёт коллежида ўтказилган навбатдаги сайёр учрашувда мазкур ҳудудда жойлашган тадбиркорлик субектлари ҳамда коллеж битирувчиларига яқинда қабул қилинган бир қатор норматив ҳуқуқий-ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти бўйича ҳам тушунчалар бериб ўтилди.

Шунингдек, мурожаатларни кўриб чиқиш давомида божхона фаолиятига бевосита тааллуқли бўлган айрим муаммоли масалаларга аниқлик киритилиб жойнинг ўзида ҳал этилди ҳамда коллеж битирувчиларини келгусида божхона хизматига кириш истагини билдирганларга батафсил тушунтиришлар берилди.

Учрашув якунида божхона соҳасига доир саволлар ёки божхона органлари билан боғлиқ муаммолар юзага келганда, жумладан, божхона расмийлаштируви билан боғлиқ бўлган барча масалалар юзасидан Давлат божхона қўмитасининг қисқа рақамли 11-08 ҳамда Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг (67)225-48-67 “Ишонч телефони”га мурожаат  қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

3.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг