Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қашқадарёда сайёр учрашувлар самарали ўтди
2169
Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 8 апрелда ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда 2021 йил учун бандлик дастурининг ижросини самарали ташкил этиш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Давлат божхона қўмитаси мутасадди раҳбарлари томонидан ҳудудларда сайёр учрашувлар ўтказилмоқда.
Қашқадарёда сайёр учрашувлар самарали ўтди

Мазкур йўналишда Қашқадарё вилоятига ҳам Давлат божхона қўмитанинг масъул бош бошқармаси раҳбари бошчилигидаги ишчи гуруҳ ташриф буюрди ҳамда ҳудуддаги мавжуд муаммоли масалаларни ўрганиш ишларини амалга оширди.

Ишчи гуруҳ томонидан дастлаб “Насаф” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида Қарши шаҳри, Ғузор, Қарши, Косон ва Касби туманларида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари билан учрашув ўтказилди.

Унда йиғилганларга амалдаги божхонага оид қонун ҳужжатлари, божхонада тадбиркорликни ривожлантиришда яратилган қулайликлар ва ундан самарали фойдаланиш юзасидан тушунтиришлар берилди, шунингдек божхона соҳасига оид йўлланган саволларга масъул ходимлар томонидан батафсил жавоблар қайтарилиб, масалалар жойида ҳал этилди.

Шундан сўнг ишчи гуруҳ Қарши шаҳридаги “Sulton tex group” хусусий корхонасида бўлиб, корхона вакилларига божхонада яратилган қулайликлар тўғрисида батафсил тушунтиришлар беришди.

Энг сўнгги технологиялар билан жиҳозланган мазкур корхона пахта толасидан сифатли ип-калава ва тайёр кийим-кечаклар ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Корхона бугунги кунда вилоятдаги 1100 нафар аёллар ва ёшларни иш билан таъминлаган бўлиб, кунига 27 тонна ип-калава ҳамда 10 минг дона тайёр турли хилдаги кийим-кечак маҳсулотлари тайёрланмоқда.

Қувонарлиси, маҳсулотнинг асосий қисми экспортга йўналтирилмоқда. Маҳсулотлар асосан, Туркия, Молдава, Эрон, Полша давлатларига экспорт қилинмоқда.

Олинган маълумотларга кўра, корхона томонидан жорий йилнинг ўтган даврида қиймати 5 миллион АҚШ долларилик маҳсулот экспорт қилинган.

Ишчи гуруҳнинг “Китоб” ташқи иқтисодий фаолият божхона постига ташрифи давомида Шаҳрисабз, Китоб, Яккабоғ ва Чироқчи туманларида фаолият юритадиган тадбиркорлар билан очиқ мулоқот қилинди.

Учрашувда божхонада яратилган қулайлик ва имкониятлар тўғрисида тушунтиришлар берилди ҳамда иштирокчиларнинг божхонага оид муаммоли масалалари жойида ижобий ҳал қилинди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ томонидан Шаҳрисабз шаҳридаги “Shahrisabz Textile” ва Китоб туманидаги “Ercan Macheniry” корхоналарида ҳам бўлишди.

Ишчи гуруҳ томонидан божхона омборида сақланаётган товарларни қисқа муддатларда якуний божхона режимига расмийлаштириш, маҳсулотларнинг экспорт ҳажими ошириш, импорт асосида олиб келиниб, самарали фойдаланилмаётган технологик асбоб-ускуналарни тезкорлик билан ишга тушуриш юзасидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилди.

Қашқадарё вилояти
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

3.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг