Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Фарғонада тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилди
2368
Мамлакатимизда карантин қоидалари киритилганига бир йилдан ошган бўлса ҳам ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг ташқи савдо операциялари бир дақиқа бўлса ҳам тўхтатилгани йўқ. Бундай жараёнларда ташқи савдо операцияларининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида, шунингдек тадбиркорлик субъектларига кўмак бериш учун божхоначилар ташаббускорликни ўз қўлларига олишмоқда.
Фарғонада тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилди

Ҳудудларда тадбиркорлар томонидан ташқи савдо операциялари бўйича билдирилган ҳар бир муаммони чуқур таҳлиллар асосида ўрганиб чиқиш ва ҳал қилиш мақсадида Давлат божхона қўмитасининг раҳбарияти томонидан ҳудудларда тадбиркорлар билан учрашувлар ташкиллаштирилиб келинмоқда.

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармасида навбатдаги учрашув бўлиб ўтди. Унда тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш мақсадида Давлат божхона қўмитаси Раисининг ўринбосари Муталибжон Салиев ҳамда тегишли таркибий тузилмалар раҳбарлари иштирок этишди. Учрашув давомида ҳар бир тадбиркорнинг мурожаати тўлиқ тингланди. Мурожаатларда асосан божхона тўловларидан имтиёзлар олиш, мувофиқлаштирувчи органлар томонидан сертификатлаштириш жараёнлари ва товарларни даврий декларациялаш бўйича муаммолар мавжудлиги маълум бўлди. Учрашув давомида мурожаатларда қайд этилган муаммоларни тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал қилишга келишиб олинди. Бундан ташқари тадбиркорлар ўз фаолиятларини енгиллаштиришга кўмак берадиган масалалар юзасидан қонунчиликка ўзгартириш киритиш бўйича таклифларини билдирдилар.

Шуниси аниқки, муаммоларни жойида ўрганиш ва ҳал этиш билангина тадбиркорларни, халқни рози қилиш мумкин. Бу эса иқтисодиётимизни ривожлантириш ва  янги иш ўринларини яратишда муҳим аҳамият касб этади.

Учрашувда тадбиркорлик субъектлари божхона соҳаси билан боғлиқ ҳар қандай масалалар бўйича Давлат божхона қўмитасининг туну кун ишлайдиган 1108 қисқа ишонч телефон рақами ҳамда Фарғона вилояти божхона бошқармасининг 73-249-07-00 рақамларига телефон қилиб мурожаат этишлари мумкинлигини эслатиб ўтилди.

 

3.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг