Хусусан Андижон ва Қўрғонтепа туманларида фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасида бўлиб ўтган сайёр қабулда республикамиздаги мутасадди раҳбар ходимлар, вилоят ҳокимлиги, вилоят божхона бошқармаси раҳбарияти, туман ҳамда шаҳар сектор раҳбарлари иштирок этиб, халқ билан юзма-юз мулоқот қилишди.
Очиқ мулоқот шаклида ташкил этилган қабулда Андижон ҳамда Қўрғонтепа туманларидан сайёр қабулга келган юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаати тингланиб, уларга ижобий ечим топиш бўйича тегишли вазирлик, муассаса, корхона ва ташкилотлар раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди.
Мазкур очиқ мулоқотда божхонага оид масалалар юзасидан қилинган мурожаатлар бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар ва тушунчалар берилди.
Сайёр қабул давомида фуқаролар томонидан Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриати ҳақида саволларга жавоблар берилди, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 мартдаги “Чорвачилик тармоқларини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5017-сонли қарорига асосан, четдан импорт тариқасида олиб келинган наслли чорва моллари учун уларни олиб киришда ҳисобланган қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддати 180 кунга узайтирилиши белгилаб қўйилганлиги тўлиқ тушунтирилди
Таъкидлаш лозимки, оммавий қабуллар давомида аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига божхона соҳасига оид меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳамда давлатимиз томонидан экспортёрларга яратилган қулайликлар тўғрисида батафсил ахборотлар берилди.
1.05.2021