Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Почтадаги қинғир режа фош бўлди
1247
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Почтадаги қинғир режа фош бўлди

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Давлат хавфсизлиги хизмати ходимлари билан ҳамкорликда мамлакатимиз ҳудудига халқаро почта жўнатмалари ниқоби остида гиёҳвандик ва психотроп моддаларнинг кириб келишини олдини олиш бўйича навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.

Жумладан, “Бошпочтамт” ТИФ божхона пости ходимлари томонидан фуқаро А.Р. номига юборилган почта жўнатмалари ўрнатилган тартибда экспертизадан ўтказилди.

Олинган хулосага кўра, жўнатмада 1 кг. 997,38 грамм оғирликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги 818-сонли қарори 1-иловасида кўрсатилган кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига кирувчи “метандростеналон” моддаси борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

30.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг