Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг юртимизга кириб келишига чек қўйилди
1082
Божхона органлари томонидан сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши кескин кураш олиб борилмоқда.
Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг юртимизга кириб келишига чек қўйилди

Хусусан, «Тошкент халқаро аэропорти» чегара божхона пости инспекторлари томонидан хориждан учиб келган фуқаро Л.С.нинг юклари ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, уларнинг ичида божхона назоратига тақдим этилмаган, сифатини кафолатловчи ҳеч қандай хужжатлари бўлмаган ҳамда жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш меъёрларидан ортиқ бўлган қиймати 50 млн. сўмлик 720 дона дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

30.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг