Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Шахмат мусобақаси бўлиб ўтди
2587
Бугунги кунда юртимизда спортни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада олиб борилаётган кенг кўламли саъй-ҳаракатлар мамлакатимиз ёшларининг, хусусан, турли ташкилот вакилларининг спорт соҳасида улкан муваффақиятларга эришишларида, жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда муҳим омил бўлаётир.
Шахмат мусобақаси бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январдаги “Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4954-сон қарорига асосан, ДБҚ Марказий аппарати, Тошкент вилояти, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, “Тошкент-АЭРО” ИБК, Божхона институти ва Миллий кинология маркази ходимлари ўртасида “Сеҳрли шахмат” спорт клубида шахмат тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Ўтказилган мусобақада жами 18 нафар ходимлар иштирок этиб, мусобақалар кўтаринки рухда, қизиқарли ва рақобатга бой тарзда бўлиб ўтди.

Қизғин курашларга бой кечган мусобақада Божхона институти ходими М.Мирбобоев биринчи ўринни, Давлат божхона қўмитаси Марказий аппарати ходими З.Холмонов иккинчи ўринни ва учинчи ўринни Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходими А.Шамсиевлар қўлга киритишди.

Мусобақа якунида тақдирлаш маросими ўтказилиб, совриндорларга диплом, медал ва эсдалик совғалари топширилди.

30.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг