Хусусан, Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳар,Сергели туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида “Kia Bongo” русумли транспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, мазкур транспорт воситасининг юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлиги ҳамда юк ташиш тўғрисидаги ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 202 млн. сўмлик, 24 500 дона “Ацетомиприд” ҳамда 400 дона “Абомицин” номли зараркунандаларга қарши ва ҳайвонлар учун ишлатиладиган дори воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
30.04.2021