Тезкор тадбир давомида фуқаро А. О бошқарувидаги “МАN-TGX” русумли автотранспорт воситаси Наманган шаҳрида кузатувга олиниб, Нуробод МФЙда тўхтатилди ва холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, мазкур юк автомашинасининг тиркамасида, пахта линти ўрамлари ортига яширилган жами 141 дона синтетик қоплардаги 6 тонна рангли металл парчалари борлиги аниқланди.
Олиб борилган тезкор қидирув ишлари давомида юқоридаги рангли металл парчалари фуқаро В.О ва фуқаро Н. А ларга тегишли эканлиги маълум бўлди.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, Янгиқўрғон тумани Олмазор МФЙда яшовчи фуқаро М.К.нинг хонадони олдида тўхтаб турган фуқаро Д.Т. бошқарувида бўлган “Москвич-412” русумли автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, автомашина салони ва юкхонасида қўшни мамлакатга олиб чиқиб кетиш учун мўлжалланган 17 дона синтетик қоплардаги 805 кг “латун” рангли металл парчалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати
8.10.2018