Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан, Янгиҳаёт тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида, фуқаро У.Х. бошқарувидаги “Hyundai porter” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, автомашина юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 111,4 миллион сўмлик, 27 600 қути “Орбит” номли сақичлар ҳамда 10 дона “Думалоқ стерилизация қутиси” ёзувли тиббиёт анжомлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмокда.
30.04.2021