Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Яллама” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро И.О. бошқарувидаги “MAN” русумли автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, автомашинада тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 52,1 миллион сўмлик автотранспорт воситасининг аввал фойдаланишда бўлган эҳтиёт қисмлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
30.04.2021