Хусусан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотларга асосан, фуқаро Т.У. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада мазкур автотранспорт воситасининг салони ва юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, сифатини кафолатловчи ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 47 миллион сўмлик 15 600 дона “Оrbit” номли сақичлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
30.04.2021