Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари “Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда хориждан темир йўл контейнерида келтирилган, ҳужжатларга кўра “натрий сульфат, динатрия сульфати, натрий селикатлари” товарлари божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, контейнерларда юк-кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган 992 млн. сўмлик 12 турдаги озиқ-овқат саноатида ишлатиладиган маҳсулотлар борлиги аниқланди.
Мазкур товарларга 420 млн. сўм миқдорида қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
28.04.2021