Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Хонадонда ноқонуний сақланаётган товарлар фош бўлди
934
Божхона тўловларини четлаб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Хонадонда ноқонуний сақланаётган товарлар фош бўлди

Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари, ИИБ ҳамда Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида Янгиқўрғон туманидаги фуқаро А.А.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада ушбу хонадонда божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган жами 200 миллион сўмлик 100 дона синтетик қопларга жойланган 2546 дона трикотаж маҳсулотлари мавжудлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

28.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг