Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ёш авлод билан учрашув
2110
Ўсиб келаётган ёш авлодни жисмонан соғлом, ақлан етук ва маьнан баркамол бўлиб тарбияланишлари, уларни ўзи хоҳлаган йўналишларда таълим, билим-кўникмаларни пухта эгаллашида ёрдам кўрсатиш, ватанпарварлик руҳида камол топишлари учун шарт-шароитларни яратишда уларнинг давлат органлари ишлари билан яқиндан таништириш муҳим роль ўйнайди.
Ёш авлод билан учрашув

Шу мақсадда “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ва  Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқининг Тошкент шаҳар кенгаши билан ҳамкорликда Тошкент шаҳар Миробод туманидаги 83-сонли умумтаълим мактабида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида сўзга чиққан “Тошкент-АЭРО” ИБК бошланғич ташкилот етакчиси  О.Олимов, “Байналминал” МФЙ профилактика инспектори А.Рустамов ва бошқалар тадбирга жам бўлган сардорлар, педагог ходимлар ва юқори синф ўқувчиларига ўз фаолиятлари ҳақида батафсил гапириб беришди.

Хусусан, божхона органларининг мақсад ва вазифалари, уларнинг мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлашдаги роли ҳақида маърузалар қилинди.

Тадир давомида оммавий маданият, ахборот хуружлари ҳақида ҳам сўз юритилди-ки, бу ёшларни бугунги кунда кузатилаётган зарарли иллатлардан яна бир карра огоҳлантиришга хизмат қилди.

Дарҳақиқат, ватанимизнинг келажаги, халқимизнинг эртанги куни, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги обру-эътибори авваломбор фарзандларимизнинг униб-ўсиб, улғайиб, қандай инсон бўлиб ҳаётга кириб боришига боғлиқдир.

Тадбирда таъкидланганидек, маданиятли инсонлар чуқур билим олишга ва ҳар доим тараққиётга қараб интилишга ҳамда ўз миллий маданиятини ҳурмат қилишга интилади. Миллий маданият, миллийлик, миллий қадриятлар бойиб борса, улар тараққийлашиб, юқорилаб борса маънавият ва маънавий ҳаёт ҳам бойиб ва юксалиб боради.

Тадбир давомида Интернет, ижтимоий тармоқлар орқали кириб келаётган зарарли ахборотлардан ҳимояланишда аҳамият бериш лозим бўлган муҳим жиҳатлар ҳақида батафсил сўз юритилди.

Давра суҳбати якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олишди.

Тошкент-АЭРО” ИБК

Ахборот хизмати

8.10.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг