Хусусан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Гулбаҳор” чегара божхона постида “Санкцияланмаган ионлаштирувчи нурланиш манбалари топилиши билан боғлиқ аварияни бартараф этишда Фавқулодда вазиятлар давлат ташкилотлари хизматлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида махсус тактик ўқув машғулоти ўтказилди.
Ушбу ўқув машғулотида божхона бошқармаси, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар ва Соғлиқни сақлаш, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Сурхондарё вилояти бошқармаси ва бошқа масъул идоралар ходимларининг ҳамкорликдаги тезкор гуруҳлари ҳамда улар таркибидаги махсус отряд ходимлари иштирок этишди. Машғулот давомида божхона ходимларининг “Гулбаҳор” чегара божхона постига чегарадош давлатдан кириб келган автотранспорт воситасини кўрикдан ўтказиш вақтида радиациявий хавфли буюм аниқлангандаги ҳамкорликдаги ҳаракатлари кўриб чиқилди.
Машғулот давомида божхона ходимлари томонидан радиациявий хавфли моддалар аниқлангандаги ҳаракатлар кетма-кетлиги тўғри бажарилиб, ўқувга жалб қилинган иштирокчилар томонидан эътироф этилди.
28.04.2021