Бундан кўзланган асосий мақсад ходимларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш билан бирга соғлом турмуш тарзини божхона ходимлари орасида оммавийлаштирга қаратилган.
2021 йил 26 апрель куни божхона бошқармасида ходимлар ўртасида ақл гимнастикаси бўлмиш шахмат бўйича ўтказилган спорт мусобақаси кўтаринки ва ўзаро дўстлик руҳида бўлиб ўтди ҳамда қизғин беллашувларга бой бўлди. Мазкур мусобақанинг финал босқичида 20 нафар божхона ходимлари иштирок этиб, ўтказилган қизиқарли мусобақа ғолиб ва совриндорларига фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари тақдим этилди.
28.04.2021