Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Шахмат мусобақаларида божхоначилар муносиб иштирок этишди
1839
Божхона органларида хизмат вазифасини бажариб келаётган ходимларнинг бўш вақтларидан унумли фойдаланиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг жисмоний тайёргарлигини янада ошириш ва саломатликларини мустаҳкамлаш мақсадида бир қатор спорт мусобақалари мунтазам равишда ўтказилиб келинмоқда.
Шахмат мусобақаларида божхоначилар муносиб иштирок этишди

Яқинда Бухоро вилоят божхона бошқармаcида шахсий таркиб ходимлари ўртасида спортнинг шахмат тури бўйича мусобақа ташкил этилди. Тадбирда 20 дан ортиқ божхона ходимлари куч синашиб, биринчи ўринни “Бухоро” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходими Ф.Мирадизов, иккинчи ўринни “Қоракўл” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходими Ў.Шеров ҳамда учинчи ўринни “Олот” чегара божхона пости ходими Х.Салимов қўлга киритди.

Маълумот ўрнида айтадиган бўлсак, бу каби спорт мусобақалари ходимларнинг ақлий қобилиятини оширишга ҳизмат қилади.

 

 

28.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг