Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Миллий тикланишдан – коррупциясиз келажак сари
1603
Барча соҳаларда бўлгани каби, сиёсий ҳаётимизда ҳам муҳим ўзгаришлар даври бошланди. Фуқороларнинг ҳуқуқий маданияти ўсди, қонун, қарор ва давлат дастурига таклифлар билдирилиб, уларнинг қабул қилинишида фаол иштирок этяпти. “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак”, “Ислоҳотлар ислоҳотлар учун эмас, фуқаролар учун хизмат қилиши лозим!”, “Одамлар эртага эмас, бугун ҳам яхши яшашга ҳақли” каби эзгулик учун хизмат қилувчи тамойиллар кундалик ҳаётимизда ҳақиқий маънода ўз исботини топяпти.
Миллий тикланишдан – коррупциясиз келажак сари

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг кузатувчиси эмас, халқ ва давлат манфаатига хизмат қилувчи муҳим ташаббуслари билан фаол иштирок этишлари учун барча шароитлар яратилди. Буларнинг барчаси коррупция иллатининг ҳаётимиздан чиқариб юборилишига хизмат қилади.

Фарғона вилояти божхона бошқармасида шахсий таркиб билан  коррупциянинг олдини олишга ва унинг салбий оқибатларини англаб етишларини тушунтиришга қаратилган навбатдаги “Миллий тикланишдан – коррупциясиз келажак сари” мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатига “Миллий тикланиш” демократик партияси аъзоси,  журналист Муқаддас Шокирова ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази Фарғона вилояти бўлими раҳбари ўринбосари Шавкатжон Тўйчиев таклиф этилди.

Давра суҳбатида қатнашчиларга соҳа мутахассислари томонидан коррупцияга қарши курашда энг аввало маънавий бўшлиқларни миллий ғоямиз билан тўлдириш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ота-боболаримизга муносиб авлод бўлиш каби тушунчалар билан келажак авлод маънавиятини бойитиш зарурлиги таъкидланди. Коррупцияга қарши кураш аввало оилада тарбиядан, таълим даргоҳларидан устозлардан ва меҳнат фаолияти жараёнларида барча бирдек курашилсагина натижа бериши мисоллар билан тушунтирилди.

Тадбир сўнгида ходимлар коррупциянинг олдини олишда партиянинг ҳаракатлари ва президентлик сайловларига тайёргарлик жараёнлари бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

28.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг