Шу билан бирга, туманда хорижий инвесторлар маблағлари ҳисобидан “Голд Агро Фреш” МЧЖга анорчиликни ташкил этиш мақсадида 412 га., “Шеробод Био Агро” МЧЖга 1018 га. ер майдонларида анор кўчатлари парвариш қилинмоқда.
Тумандаги “Тожимуҳаммад Низомиддин Суҳроб” боғ фермер хўжалиги даласини жойида ўрганилганда, етиштирилган бу йилги анор маҳсулотларини йиғиштириш ишлари олиб борилаётганлиги маълум бўлди. Боғдорчилик фермер хўжалиги раҳбари Расулов Тожи билан суҳбатлашилганда, экилган 7 га. анор боғининг 80-100 тонналик ҳосилини экспорт қилишга режалаштириб МДҲ ва ҳорижий давлатлардаги харидорлар билан шартнома имзолаш арафасида эканлигини билдирди.
Дарҳақиқат, бугун фермер ва тадбиркорнинг шижоат билан ишлайдиган даври келди. Шундай экан, биз божхоначилар ҳам экспорт салоҳиятини ошириш борасида фермер ва тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатиб, Юртбошимиз ишончини оқлаб, мамлакатимизнинг шиддат билан тараққиёт пиллапояларидан одимлашига ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қўшмоғимиз лозим. Тумандаги боғдорчилик фермер хўжалиги ва тадбиркорларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 ноябрдаги “Мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва меваларни маҳаллий экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3377-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 декабрдаги “Янги узилган, қуритилган ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларни экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 984-сонли қарорига асосан МДҲ ва ҳорижий давлатларга экспорт қилиш юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди.
Анор маҳсулотининг экспортида божхона расмийлаштируви тадбиркорларга қулай бўлган вақтда, 24 соат мобайнида ташкил этилиши, ушбу жараён қисқа муддатларда, сифатли давлат хизматини кўрсатиш асносида амалга оширилиши юзасида туман боғдорчилик фермер хўжаликлари ва тадбиркорларга маълумотлар берилди.
Бундан ташқари, туман боғбонларининг анорчилик соҳасидаги кўп йиллик тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, туман ҳокимлиги мутасаддилари томонидан Шеробод туманида 2018 йил етиштирилган анор ҳосилидан
5000 тонна маҳсулот экспорт қилиш салоҳияти мавжудлиги маълум қилинди.
Шунингдек, божхона органи билан боғлиқ ҳар қандай масала юзасидан Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг 225-02-25, 225-26-05 рақамли “Ишонч телефони”га куннинг исталган вақтида мурожаат этиш мумкинлиги айтиб ўтилди.
Сурхондарё вилояти
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
8.10.2018