Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
883 млн. сўмлик товарлар ҳужжатлардан тушиб қолганлиги аниқланди
1647
Божхона органлари томонидан божхона чегараси орқали ноқонуний товарлар кириб келишини олдини олиш бўйича тезкор тадбирлар амалга оширилмоқда.
883 млн. сўмлик товарлар ҳужжатлардан тушиб қолганлиги аниқланди

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан “Тошкент-товар” ТИФ ҳамда “Чуқурсой техник идораси” темир йўл божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига хорижий мамлакатдан олиб келинган “велосипед эҳтиёт қисмлари”  божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, йўл-юк кузатув ҳужжатларида қайд этилмаган жами қиймати 883,4 млн. сўмлик 7075 дона велосипед камералари, 236 660 дона 4 турдаги хўжалик товарлари ҳамда салкам  7 тонна  тонна оғирликдаги болт ва гайкалар борлиги аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра мазкур товарларга  200 млн. сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

 

 

26.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг