Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
85,1 млн. сўмлик товарлар ўз манзилига етиб бормади
1185
Божхоначилар томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда яширин иқтисодиётни қисқартиришга қарши кескин кураш олиб борилмоқда.
85,1 млн. сўмлик товарлар ўз манзилига етиб бормади

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙПХБ ходимлари билан ҳамкорликда Сергели туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида “Ласетти” русумли транспорт воситаси белгиланган тартибда тўхтатилиб, кўздан кечирилди.

Натижада, транспорт воситасининг орқа ўриндиғида ва юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, мамлакатимизга қонуний олиб кирилганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган қиймати 85,1 млн. сўмлик 10 турдаги 1 151 дона парфюмерия ва гигиена воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

26.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг