“Божхоначи – тадбиркор таянчи” деган тамойил асосида хизмат қилиб келаётган божхона органлари томонидан ҳам ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига қулай тадбиркорлик муҳитини яратиш ва ташқи савдода уларга кўмаклашиш ҳамда қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Айнан шу мақсадда, Тошкент вилоят божхона бошқармаси “Назарбек” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида сайёр учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Давлат божхона қўмитаси Божхона назоратини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Р.Қобулов, Ташқи иқтисодий фаолиятда нотариф тартибга солишни назорат қилиш ва божхона экпертизаси бошқармаси бошлиғи Б.Абдуғаниев, Тўловлар бошқармаси бош инспектори У.Қодиров, бошқарма бошлиғи О.Чориев, ҳамда 60 га яқин тадбиркорлар иштирок этишди.
Учрашувда, божхона соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан тадбиркорларга қулайликлар яратиш, божхона органлари билан юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича масалалар кўриб чиқилди.
Хусусан, ТИФ иштирокчилари экспорт-импорт жараёнларида давлатимиз томонидан тадбиркорларга яратилаётган қулайликлардан мамнун эканлигини лекин шу билан биргаликда товарларни экспорт қилиш жараёнида мувофиқлик сертификати бўйича муаммолар учраб турганлигини таъкидладилар.
Учрашув сўнгида, Тошкент вилояти божхона бошқармасининг Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлими ходими томонидан тадбиркорларманфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 Ишонч телефони акс эттирилгани турли буклет ва тарқатма материаллар тарқатилиб берилди. Бу эса тадбиркорлар учун божхона органлари ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ҳамда содир этилган жиноятлар ҳақидаги хабар ва маълумотларни ариза ёки шикоят кўринишида тақдим этиш имконини беради.
Бу эса божхона ва тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга, уларнинг мурожаатларига ўз вақтида ечим топишга божхона тизимидаги барча ислоҳотларга самарали хизмат қилади.
26.04.2021