Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Суюқлик таркибидаги гиёҳвандлик воситаси фош этилди
1427
Божхона органлари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Суюқлик таркибидаги гиёҳвандлик воситаси фош этилди

Хусусан, Сурхондарё вилояти "Айритом" чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Қ.С ўрнатилган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Унинг қўл юклари рентген сканер ускунасидан ўтказилганда унинг юклари орасида божхона ходимларига маълум қилинмаган дори воситалари борлиги маълум бўлди. Ушбу дори воситалари текшириб кўрилганда, улар дори эмас аслида “заҳри қотил” яъни, 30 дона оқ рангли “SDS” ёзувли “Трамадол” гиёҳвандлик таблеткалари эканлиги аниқланди. Шунингдек, Қ.С.нинг ёнида 1 дона 250 мл ҳажмли ёрлиғида “Methadone 25 mg” ёзувли шиша идишга қадоқланган суюқлик таркибида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил  27 октябрдаги 878-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган гиёҳвандлик воситалар туркумига киритилган 1,25 грамм “Метадон” гиёҳвандлик воситаси ҳам мавжудлиги фош этилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

26.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг