Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорларга амалий ёрдам бериш мақсадида сайёр учрашувлар ташкил қилинмоқда
1288
Бугунги кунда тадбиркорлик субъектларининг талаб ва таклифларини ўрганиш, уларнинг муаммоларини имкон даражасида жойида ҳал этиш божхона органларининг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.
Тадбиркорларга амалий ёрдам бериш мақсадида сайёр учрашувлар ташкил қилинмоқда

Хусусан, Наманган шаҳрида фаолият юритаётган “Global Star Textile Trade” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида “Наманган аэропорти” чегара божхона пости масъул ходимлари томонидан сайёр учрашув ташкил этилди.

Мазкур корхонанинг асосий фаолият тури эркаклар ва ўсмирлар костюм-шимлари ҳамда куртка маҳсулотлари ишлаб чиқишдан иборат бўлиб, 110 га яқин иш ўринлари яратилган.

Ўз фаолиятини 2012 йилда бошлаган ушбу корхона томонидан  ҳозирги кунда тайёр маҳсулотлар Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистон Республикаларига экспорт қилинмоқда, шу билан бирга экспорт географиясини кенгайтириш мақсадида жорий йил Россия Федерацияси субъектлари билан ташқи савдони йўлга қўйиш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, корхона раҳбари Н.Гапуров 2020 йилда корхона томонидан Туркия давлатидан 120 минг АҚШ доллари қийматидаги трикотаж кийимларни дазмол-преслаш янги ускуналарини олиб келиниши натижасида 15 та янги иш ўринлари яратилганлиги билдирди. 

Учрашув давомида  “Наманган аэропорти” чегара божхона пости масъул ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 майдаги “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5989-сон Фармони билан таништириб ўтилди.

Фармонга кўра, 2020 — 2025 йилларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари, шунингдек, тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарини айланма маблағлар билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 300 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредит линиялари маблағлари, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати учун очилган тижорат банклари кредитлари, халқаро молия институтлари қарз маблағлари ва хорижий банклар кредит линиялари ҳисобига белгилаб ўтилганлиги айтиб ўтилди.

Учрашув якунида мазкур корхона томонидан ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнида юзага келаётган, жумладан, божхона расмийлаштируви билан боғлиқ бўлган масалалар юзасидан Давлат божхона қўмитасининг қисқа рақамли 11-08 ҳамда Наманган вилояти божхона бошқармасининг (69)234-33-01 “Ишонч телефони”га мурожаат  қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

 

26.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг