Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Дамас”даги найранг фош бўлди
1259
Божхона органлари томонидан юртимизга тиббиёт буюмлари ҳамда сифати кафолатланмаган дори воситаларини ноқонуний олиб киришга бўлган уринишларга ўз вақтида чек қўйилмоқда.
“Дамас”даги найранг фош бўлди

Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Чортоқ  туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида Чортоқ тумани ҳудудида фуқаро М.Х. бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашина тўхтатилиб белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада ушбу автомашинада тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 212 миллион сўмлик 38 турдаги 84 662 дона сифати кафолатланмаган тиббиёт дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

23.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг