Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сифати кафолатланмаган дори воситаларнинг ноқонуний айланмаси фош этилди
1225
Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона идоралари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Сифати кафолатланмаган дори воситаларнинг ноқонуний айланмаси фош этилди

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан навбатдаги ҳуқуқбузарлик ҳолати ўз вақтида фош этилди.

Олинган тезкор маълумотларга асосан, фуқаро М.У. бошқарувидаги “Lacetti” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Кўздан кечириш натижасида автотранспорт воситасида фуқаро А.А.га тегишли бўлган, сифати кафолатланмаган, умумий қиймати 40,5 миллион сўмлик 108 дона “Неотон” номли дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

23.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг