Жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса,
унинг жони ва руҳи маънавиятдир.
Шавкат Мирзиёев
Маънавият ва маърифат барча замонларда тенгсиз қудрат, бахт-саодат, тинчлик, бунёдкорлик, ҳамжиҳатлик мезони, руҳий покланиш ва қалбни юксалтирувчи неъмат бўлиб келган. Чунки у миллатни, халқни, демакки, инсонларни юксак фазилатлар, камолотга йўлловчи ахлоқий мезонлар асосида яшашга, худбинлик, ғафлат асирига айланмай ҳамиша яхшилик йўлида бедор бўлишга, бу оламни обод қилишга, гўзалликка буркашга чорлаган.
Ана шундай эзгу мақсадда Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Давлат божхона қўмитаси ҳамкорлигида Божхона институтида “Маънавий юксалиш – Учинчи Ренессанснинг мустаҳкам пойдевори” мавзусида Божхона хизмати идоралари таркибий тузилмалари учун онлайн форум ташкил этилди.
Онлайн форум Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2021 йил 19 январдаги Республика Маънавият ва маърифат кенгаши йиғилишидаги маърузасида белгилаб берилган вазифалар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5040-сонли қарорида белгиланган устувор вазифалар ижросига қаратилган бўлиб, форумда адабиёт ва санъат намоёндалари, ёзувчилар, маънавият тарғиботчилари иштирок этди.
Онлайн форум Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳудудий тузилмалари Божхона институтидаги видеоконференция орқали онлайн кузатиб боришди.
Тадбирда сўз олганлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатимизда маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги ва таъсирчанлигини ошириш, халқимиз ўртасида ҳамжиҳатлик ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, миллий қадрият, анъана ва урф-одатларни кенг тарғиб қилиш, бадиий ижод ва китобхонлик маданиятини фаол қўллаб-қувватлашга қаратилган фикр-мулоҳазалар билдириб ўтдилар.
*
*
*
*
Бўлиб ўтган онлайн форум доирасида 23 апрель — Халқаро китоб ва муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни муносабати билан Божхона институти курсантлари учун “Янги аср авлоди”, “Ўзбекистон” ва “Шарқ” нашриётларининг китоб ярмаркаси ташкил этилди. Унда институт ўқитувчилари ва курсантлар бир биридан қизиқарли бадиий адабиётларни харид қилдилар.
23.04.2021